21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-615-сонли Қонуни билан 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди.
Ушбу айём муносабати билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида тадбир ўтказилиб, унга Урганч давлат университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси ўқитувчиси Дилдора Султанова таклиф этилди.
 Тадбир меҳмони ўзбек тили шаклланиш тарихи, уни ривожлантириш ва нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотлар хусусида гапирар экан, ўз маърузасини маърифатпарвар бобомиз Исҳоқхон Ибратнинг: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу Ватаний ишдир”, деган ҳикматли сўзлари билан якунлади.
Иштирокчилар мазмунли ўтган учрашувда ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича ҳам маълумотлар олдилар.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)