Ушбу чора-тадбирлар Президентимизнинг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-79-сонли Қарорига мувофиқ “Хонқа ва Урганч туманларидаги “Қуловот” каналини реконструкция қилиш” лойиҳасининг 1-босқичига асосан амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳавза умумий узунлиги 35,6 км бўлиб, сув олиш манбаси “Шовот” канали ҳисобланади. Каналнинг 22 км қисми тупроқ ва 13,6 км қисми бетон ўзанлидир.
Ҳозирда “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида пудратчи ташкилот - “Сувомборқурилиш” МЧЖ томонидан каналнинг 1,9 км қисмида бетонлаш ишлари якунланган.
Бу каби чора-тадбирлар сувнинг тупроққа сингиб кетишини олдини олибгина қолмай, балки оқимни тезлатиб, сувнинг манзилларга вақтида етиб боришини таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





