QR-код адреса статьи


"ҚУЛОВОТ" КАНАЛИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Хоразм вилоятининг Хонқа, Урганч ва Қўшкўпир туманларидан оқиб ўтиб, ушбу ҳудудлардаги 270 хонадон аҳолиси томорқалари ҳамда 90 та фермер хўжаликларининг умумий 15 400 гектар ер майдонларига хизмат қилувчи “Қуловот” каналида реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар Президентимизнинг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-79-сонли Қарорига мувофиқ “Хонқа ва Урганч туманларидаги “Қуловот” каналини реконструкция қилиш” лойиҳасининг 1-босқичига асосан амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳавза умумий узунлиги 35,6 км бўлиб, сув олиш манбаси “Шовот” канали ҳисобланади. Каналнинг 22 км қисми тупроқ ва 13,6 км қисми бетон ўзанлидир.
Ҳозирда “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида пудратчи ташкилот - “Сувомборқурилиш” МЧЖ томонидан каналнинг 1,9 км қисмида бетонлаш ишлари якунланган.
Бу каби чора-тадбирлар сувнинг тупроққа сингиб кетишини олдини олибгина қолмай, балки оқимни тезлатиб, сувнинг манзилларга вақтида етиб боришини таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish