МЕЛИОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 апрелдаги 04-01-84-сонли йиғилиш баёнига асосан Давлат дастурига киритилган таъмирлаш-тиклаш ишлари Хоразм вилоятида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Боғот туманидаги “Девонкўл”, Гурлан туманидаги “Ўнг қирғоқ намуна”, Қўшкўпир туманидаги “Ўрта ёб”, Ҳазорасп туманидаги “Темур", Шовот туманидаги “Шовотқалъа” ҳамда Янгибозор туманидаги “Қиличниёзбой бўйи” хўжаликлараро коллекторларида тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бошлаб юборилган.
Вилоятнинг қолган туманларидаги мелиорация объектлари бўйича эса тендер жараёнлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган тадбирлар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)