ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Урганч туманида жойлашган “С.Қаландаров 1” насос станциясида семинар ўтказилди.
Семинарда электр энергиясидан лимитлар доирасида фойдаланиш, объектда мавсумий таъмирлаш ишларини ўз вақтида олиб бориш, техника хавфсизлик йўриқномасига риоя қилган ҳолда фаолият юритиш масалалари бўйича тушунтиришлар ҳамда кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун: ушбу насос станцияси 1996 йилда ишга туширилган бўлиб, 3 дона агрегатга эга; қуввати 330 кВт/соат; умумий сув чиқариш қобилияти 1.5 м³/сек.; “Қулобод” каналидан сув олади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)