Кеча, 8 октябрь куни Хоразм вилояти “Сувчилар мактаби”да суғориладиган ерларда 2025-2026 йил шўр ювиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.


Унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, вилоят ва туманлар Мелиоратив экспедицияси раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти (ИСМИТИ) Хоразм минтақавий маркази илмий ходимлари қатнашди.


Семинарда ИСМИТИ минтақавий маркази томонидан амалга оширилган лойиҳалар ва уларнинг дастлабки натижалари тўғрисида маълумотлар, шунингдек, ерларни шўр ювишга тайёрлашда эътибор қаратиш керак бўлган энг муҳим омиллар хусусида кўрсатмалар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволлар бўйича мутахассислардан жавоблар олдилар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати