ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Вилоятимизда айни дамларда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан олиб борилаётган кузги-қишки тадбирлар давом этмоқда.
Жумладан, Янгибозор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ишчилари томонидан “Шовот” каналидан сув олиб, Янгибозор ва Урганч туманларидан оқиб ўтувчи, жами 2 644 гектар ер майдонга хизмат қилувчи “Ўқчи яб каналини тўйинтирувчи” каналининг “Оёқдўрман” ҳудудидаги қисми ҳамда Гурлан туманининг “Олға яб” канали бетонланмоқда. Бугунгача объектларнинг 400 метрида ишлар якунланган. 
Шу билан бирга, Янгиариқ ва Тупроққалъа туманларидаги “Остона” ҳамда “МК-1 Оби ҳаёт” каналларида бетонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Мелиоратив экспедиция томонидан Гурлан, Урганч, Ҳазорасп ва Хива туманларининг 13 766 та нуқтасида тупроқ намуналарини ўрганиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳудудларда шўрланишни аниқлаш тадбирлари бошлаб юборилган: бунда, ҳар бир даладаги экиннинг ривожланиш ва тупроқ устки қисмини шўрланиш даражалари, зах қочириш тармоқларининг техник ҳолати ҳамда тупроқнинг механик таркиби кўз билан чамаланиб, ривожланиш даражаларига қараб, тупроқ олиш нуқталари белгиланади. Дала кузатув ишлари ўтказиш пайтида мутахассислар билан биргаликда ҳудудлардаги фермер хўжалик раҳбарлари ҳам қатнашишмоқда. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)