ҲАЙИТ БАЙРАМИ БАРЧАГА ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Қурбон ҳайити - хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват байрами бўлиб, жамиятда кишилар ўртасида тенглик, тотувлик каби инсоний фазилатлар ривож топишига хизмат қилувчи диний ва миллий байрам. Айниқса, бу кунда яқинларга туҳфалар тортиқ қилишнинг ўзи ҳам бир қадриятдир.
Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотлари томонидан ҳам бу анъанага содиқ қолган ҳолда Ҳайит байрами муносабати билан ходимларни моддий рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ва “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармалари томонидан ишчи-хизматчиларнинг байрам дастурхонларига турли қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 
Чунончи, бундай ташаббуслар ходимларнинг меҳнатини қадрлаш, ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, жамоада ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳамда байрамона руҳият бағишлашга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)