30 май куни Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Янгибозор туманидаги “Халқобод-1” насос станциясида ишчи-хизматчилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1054-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шу билан бирга, иш жараёнида техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши, объектни эксплуатация қилишда электр энергиясидан ажратилган лимит доирасида фойдаланиш ҳамда ҳудуд ободонлаштириш ишларини мунтазам олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, ушбу объект 1996 йил ишга туширилган бўлиб, сув олиш манбаи “Шовот” канали ҳисобланади; 3 дона агрегатга эга; умумий қуввати 330 кВт; сув чиқариш қобилияти 1.5 м³/сек.; 488 гектар ер майдонни сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати