“ЧОЛИШ СУВ ЙЎЛЛАРИ ТЕХНИКА БЎЛИМИ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Вилоятимизда фаолият юритаётган “Чолиш сув йўллари техника бўлими” давлат муассасаси Президентимизнинг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида” ги ПФ-74-сонли Фармони билан такомиллаштирилди.
Ушбу ташкилот ички сув йўлларини реконструкция қилиш, кемалар қатновини яхшилаш мақсадида ёритиш жиҳозлари билан таъминлаган ҳолда йўлларни кенгайтириш, кемалар қатнайдиган сув йўлларини, уларнинг хавфли участкаларини аниқ кўрсатувчи хариталар тузиш ҳамда кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, сув тубини тозалаш ва қазиш ишлари орқали Амударёнинг асосий ўзанини тартибга келтириш, дарё оқимини бир томонга йўналтириш учун қум босиб ётган жойларга ер қазиш ускуналарини олиб бориш ҳамда сув тошқини мавсумида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида ички сув йўлларда қирғоқларни мустаҳкамлаш вазифаларини ҳам амалга оширади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)