Тадбирда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда юртимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда бериладиган имтиёзлар, шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “Suvkredit.uz” электрон тизими ишлаб чиқилганлиги хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга сув ўлчайдиган электромагнитли қурилмада сув ўлчаш афзалликлари кўрсатиб берилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






