ТУПРОҚЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШ ДАРАЖАСИ АНИҚЛАНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятида Мелиоратив экспедицияси томонидан 266 388 гектар суғориладиган ер майдонлари назорат остига олинган бўлиб, ташкилот мутахассислари ушбу майдонлардаги тупроқнинг шўрланиш даражасини аниқлаш бўйича ишлар олиб бормоқда.
2024 йилда Боғот, Қўшкўпир, Янгибозор, Тупроққалъа туманларидаги 93 414 гектар ер майдонларидаги тупроқ намуналари ўрганилиши режалаштирилган. Ҳозиргача мазкур тадбирлар 81.5 % фоизга бажарилган.
Шу билан бирга, лабораториялардаги текширув натижалари хулосалари бўйича туман фермер хўжаликларига тавсиялар берилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)