Унда гендер тенглик, аёллар салоҳиятини чекловчи стереотиплар, юртимизда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқаришда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш каби мавзуларда тақдимотлар, маърузалар ва баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида йиғилганлар ўз ҳаётий мисоллари билан намуна бўладиган воқеаларни ўртоқлашишди. Бу бошқаларга ўзлигига бўлган ишончни ортишига, келгусида янада шижоат билан севимли касбини етук мутахассиси бўлишда ўз устида ишлашга руҳан далда бўлди, десак муболаға бўлмайди.
“Семинар жараёнларимиз интерактив конкурс ва тест савол-жавоблари билан қизиқарли тарзда олиб борилди. Бу эса ўз навбатида аёлларимизни янги чўққиларни забт этишга бўлган иштиёқларини янада оширди” – деди Қўшкўпир туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бош гидрометри, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш Миллий лойиҳаси” тренери Адолат Хасанова.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






