ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: ГИДРОИНШООТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ВА ТЕХНИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА СЕМИНАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
2024 йилнинг 19 июль куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан Қўшкўпир туманидаги “Тўғай-яб” каналининг бош гидроиншоотида вилоятдаги мавжуд гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, ҳукумат қарорлари ва фармонлари ижроси хамда сувдан самарали фойдаланиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда инспекция, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги сув хўжалиги йўналишида имзолаган ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Семинар сўнггида гидроиншоотда эксплуатация килиш бўйича йўриқнома, техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бўлишлиги, шунингдек сувнинг олди-берди журналлари ўз вактида тўлдириб борилиши, керакли авария захира материаллари тайёрлаб қўйилиши кераклиги хусусида кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, ушбу канал бош гидроиншооти 1985 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 6 м³/секундни ташкил қилади; узунлиги 25,5 км; 2 та равоқдан иборат; туманнинг 2 239 гектар майдонини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)