1 ИЮНЬ — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ!

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бола – бу дунё, ҳаёт, миллат давомчиси. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисолидир.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳар йили 1 июнь санасида 30 дан ортиқ мамлакатларда нишонланади ва энг қадимги халқаро байрамлардан биридир. Уни ўтказиш тўғрисидаги қарор 1925 йилда Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида қабул қилинган. Бу кун биринчи марта 1950 йилда дунёнинг 51 давлатида нишонланган. Бу сана қуёшли диёримизда ҳам ўзгача интиқлик билан кутилади.
Шу муносабат билан, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ва Шовот-Қуловот ирригация тизими бошқармалари ўз ишчи-ходимлари фарзандларига мўъжазгина бир байрам тақдим этиш мақсадида “Қўғирчоқ театри” томошаларини ташкиллаштирди.

Байрамда болалар севимли эртакларидан баҳраманд бўлибгина қолмай, Эртакчи бобонинг қизиқарли саволларига жавоб бериб, шеърлар айтишиб, совғаларга эга бўлишди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)