Бугун, 15 май куни Хоразм вилояти, Урганч тумани “СЕБХ” давлат муассасаси директори З.Норметов бошчилигида Урганч туманининг “Ғалаба” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Дилмурод Шавкат” фермер хўжалигининг 5 гектар майдонига қўшқатор қилиб экилган пахта ўсимлигини суғориш агротехник тадбирлари бўйича амалий семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Машарипов, ҳокимлик Ишчи гуруҳи, вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Х.Собиров, туман фермер хўжаликлари раҳбарлари, туман “СЕБХ” давлат муассасаси ишчи-ходимлари, шунингдек, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ мутахассислари қатнашдилар.
Маълумот учун, Урганч туманида жами 8900 гектар майдонга пахта ҳамда 3500 гектар ерга эса ғалла ўсимликлари экилган бўлиб, эгилувчан ва оддий усулларда суғориш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунгача туман бўйича 12 гектар майдондаги пахтани суғориш ишлари тугатилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати