ФЕРМЕРЛАРГА СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун Боғот тумани, “Галди бобо йўлдош” фермер хўжалигида туман соҳа мутахассислари ва маҳаллий сув истеъмолчилари иштирокида сув тежамкор технологияларни қўллаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. 
Унда, иштирок этган махаллий фермер хўжалиги раҳбарларига соҳа мутахассислари томонидан сув тежамкор технологияларининг қўллашдаги афзалликлар, давлат томонидан берилаётган субсидиялар ва бир қанча иқтисодий самарадорликлар борасида батафсил маълумотлар берилди.
Иштирокчиларга Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бириктирилган тренер, бош гидрометр Жаҳонгир Болтаев томонидан сувни тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан катта миқдорда субсидиялар ажратилганлиги ва уларни олишдаги жараёнлар батафсил ўргатилди.
Жорий йил Боғот туманида томчилатиб суғориш тизимини 254 га майдонга ва  ёмғирлатиб суғориш тизимини 127 га майдонга жорий этиш режалаштирилган.
Ёмғирлатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари 15 гектар далада “Аму-Гулшан” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)