ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА КЎРГАЗМАЛИ ДАЛА СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, Янгибозор туманида сув ресурсларидан фойдаланиш, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолияти, гидрометрия хизмати, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Мазкур кўргазмали дала семинарда ҳудуд мутахассислари ва фермерлар иштирок этиб кузги буғдой мисолида сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш тизими қўлланилишига доир барча билимларни олди. 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБнинг Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилиш бўйича бош мутахассис Ж.Болтаев маълумот беришича, жорий йилда Хоразм вилоятида 3450 гектарда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган, ва бугунги кунгача 2424 гектар, шунингдек 1550 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган бўлиб, амалда 840 гектар учун банклар томонидан молиялаштирилган.
Бошқарманинг Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Х.Хасанбоев маълумот беришича, Хоразм вилоятидаги 11 та туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари билан 2024-йил вегетация мавсуми учун 5160 та сув истеъмолчилари билан сув етказиб бериш бўйича шартномаларни расмийлаштириш режалаштирилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати  


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)