Янги экскаватор суғориш тармоқларини лойқадан тозалаш, ички ариқ ва каналлардаги бетонлаш ишларини самарали ташкил этишда фойдаланилади. Бу эса техник жараёнларни тезлаштириш, ишчи кучига бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.
Мутахассислар таъкидлашича, замонавий махсус техникалардан фойдаланиш сув таъминоти барқарорлигини таъминлаш, тармоқларни ўз вақтида тайёр ҳолатга келтириш ва аграр соҳада иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





