Мазкур техника Президентимизнинг 2025 йил 12 сентябрдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида харид қилинди.
Янги экскаватор суғориш тармоқларини лойқадан тозалаш, ички ариқ ва каналлардаги бетонлаш ишларини самарали ташкил этишда фойдаланилади. Бу эса техник жараёнларни тезлаштириш, ишчи кучига бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.
Мутахассислар таъкидлашича, замонавий махсус техникалардан фойдаланиш сув таъминоти барқарорлигини таъминлаш, тармоқларни ўз вақтида тайёр ҳолатга келтириш ва аграр соҳада иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати