Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида кузги-қишки тадбирлар доирасида суғориш тармоқларини бетонлаш режаси 25 км бўлиб, ҳозиргача 19,8 км узунликдаги каналларда бетонлаш бажарилган.
Бетонлаш каналларнинг узоқ муддатли ва самарали ишлашини, сувнинг ўзанга сизиб кетмаслигини ҳамда тармоқда уни текис тарқалишини таъминлайди.
Ҳозирда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мазкур жараёнлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





