Вилоятимизда сув йўқотилишини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳисобидаги “Р-9А” каналида бетонлаш ишлари олиб борилмокда. Мазкур объект бўйича режа 1 000 метр бўлган ҳолда бугунгача 700 метр қисмида ишлар тугатилган.
Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида кузги-қишки тадбирлар доирасида суғориш тармоқларини бетонлаш режаси 25 км бўлиб, ҳозиргача 19,8 км узунликдаги каналларда бетонлаш бажарилган.
Бетонлаш каналларнинг узоқ муддатли ва самарали ишлашини, сувнинг ўзанга сизиб кетмаслигини ҳамда тармоқда уни текис тарқалишини таъминлайди.
Ҳозирда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мазкур жараёнлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати