Машғулотлар Хоразм вилоятида Қўшкўпир туманида жойлашган Сувчилар мактабида бўлиб ўтди. Унда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизим ташкилотларидан жами 43 нафар муҳандис-гидрометр ҳамда техник-гидрометрлар ўз малакаларини оширишди.
Машғулотларни Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Хоразм минтақавий маркази мутахассиси Ибодулла Султонов олиб борди.
Семинарнинг сўнгги кунги амалий қисми “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Қуловот” каналининг ПК 262+00даги сув тақсимлаш иншоотида ўтказилди. Унда иштирокчилар олган назарий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида дала шароитида сув сатҳи, тезлиги ҳамда сарфини тўғри ҳисоблаш кўникмаларини эгалладилар.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





