QR-код адреса статьи


ГИДРОМЕТРЛАР УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ

Хабарингиз бор, республикамиздаги сув хўжалиги тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган гидрометр ходимлар учун жорий йилнинг 20-25 октябрь кунларида ҳудудлардаги Сувчилар мактабида ўқув-амалий семинари ташкил этилган эди. Куни кеча ушбу семинарнинг 2-гуруҳ тингловчилари машғулотлари ҳам якунига етди.
Машғулотлар Хоразм вилоятида Қўшкўпир туманида жойлашган Сувчилар мактабида бўлиб ўтди. Унда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизим ташкилотларидан жами 43 нафар муҳандис-гидрометр ҳамда техник-гидрометрлар ўз малакаларини оширишди.
Машғулотларни Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Хоразм минтақавий маркази мутахассиси Ибодулла Султонов олиб борди.
Семинарнинг сўнгги кунги амалий қисми “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Қуловот” каналининг ПК 262+00даги сув тақсимлаш иншоотида ўтказилди. Унда иштирокчилар олган назарий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида дала шароитида сув сатҳи, тезлиги ҳамда сарфини тўғри ҳисоблаш кўникмаларини эгалладилар.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish