
Мазкур каналнинг умумий узунлиги 4.3 км бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 2.5 м³/секундни ташкил қилади. “Шовот” каналида жойлашган “Халқобод-2” насос станциясидан сув олиб, туманнинг “Оёқдўрман” ҳудуди қуйи қисмини ва Уйғур қишлоғини сув билан таъминловчи “Ўқчияб” ва “Уйғуряб” каналларини оқава сув билан тўйинтириб туради; жами ҳудудлардаги 1 800 гектар ер майдонни сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






