Янгибозор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Дўстлик ёп” каналида бетонлаш амалга оширилмоқда. Ушбу объектда режа 400 метр қилиб белгиланган бўлиб, бугунгача каналнинг 100 метр қисмида ишлар якунланди.Мазкур каналнинг умумий узунлиги 4.3 км бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 2.5 м³/секундни ташкил қилади. “Шовот” каналида жойлашган “Халқобод-2” насос станциясидан сув олиб, туманнинг “Оёқдўрман” ҳудуди қуйи қисмини ва Уйғур қишлоғини сув билан таъминловчи “Ўқчияб” ва “Уйғуряб” каналларини оқава сув билан тўйинтириб туради; жами ҳудудлардаги 1 800 гектар ер майдонни сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати