Семинарда вилоят шароитида лазерли ер текислаш технологиясининг аҳамияти, бу борада минтақавий марказ олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, шунингдек, яқинда тасдиқланган Сув кодексининг мазмун-моҳияти, амалиётдаги ўрни ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлардаги ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Семинар иштирокчиларининг Сув кодекси ҳамда ерларни лазер ускунали текислагичлар ёрдамида текислашда сувдан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ саволларига соҳа мутахассислари батафсил жавоб қайтаришди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






