Ўтган 7 ой давомида насослар орқали фермер хўжаликлари, агрокластер корхоналари ер майдонлари ҳамда аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 960 млн.м3 сув чиқарилди.
Мазкур станцияларга сарфланаётган электр энергиясини ҳамда берилаётган сувни кундалик мониторинг қилиб бориш мақсадида 440 дона янги, “АСКУЭ” тизимига уланадиган электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.
2025 йилда 150 та насос агрегатларини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 109 донаси тўлиқ таъмирланиб, шай ҳолатга келтирилди.
Ҳозирда шундай объектлардан бири - Боғот туманида жойлашган, 142 гектар ер майдонга хизмат қилувчи “Огаҳий” насос станциясида эски қувурларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






