
Хусусан, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Дўстлик яб” каналининг 3.5 км қисмида ҳамда Урганч-Чолиш йўлидаги 18 км узунликдаги ички ариқларда бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирларга 3 та экскаватор, 1 та бульдозер ва 2 та бетонқориштиргич машиналари жалб этилган.
Шу билан бирга, ишчиларга самарали меҳнат учун шароит яратиш мақсадида иссиқ тушликлар ҳам ташкил этилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






