Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ тизим ташкилотлари янги йилни янгича шижоат ва кўтаринки руҳ билан бошлаб юборишган. Улар халқ фаровонлиги йўлида ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда давом этишмоқда.
Хусусан, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Дўстлик яб” каналининг 3.5 км қисмида ҳамда Урганч-Чолиш йўлидаги 18 км узунликдаги ички ариқларда бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирларга 3 та экскаватор, 1 та бульдозер ва 2 та бетонқориштиргич машиналари жалб этилган.
Шу билан бирга, ишчиларга самарали меҳнат учун шароит яратиш мақсадида иссиқ тушликлар ҳам ташкил этилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати