ГИДРОТЕХНИК ИНШООТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 20 декабрда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Урганч туманидаги “Урганч-арна” каналининг ПК 96+00даги гидроиншоотида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник объектларни беталофат ишлатиш юзасидан семинар ташкил этилди. 
Унда Республика “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари ҳамда фермер хўжаликлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда гидроиншоотдан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этиларкан, режалаштирилган кузги-қишки тадбирларни ўз муддатида сифатли қилиб бажарилишига катта эътибор қаратилиши кераклиги таъкидланди.
Шу билан бирга, семинарда қатнашаётган фермер хўжаликлари вакиллари ва шахсий томорқа эгаларига суғориш жараёнларида сув тежовчи технологияларни қўллаш афзалликлари кўргазмали қўлланмалар орқали тушунтирилди.

Маълумот ўрнида, мазкур объект 1954 йилда қурилган бўлиб, 2 та ровоқдан иборат. Сув ўтказиш қобилияти 6 м³/сек.; туманнинг 3 655 га ер майдонини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)