ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
2024 йил 13 декабрь куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан Қўшкўпир туманидаги “Кенагас” каналининг ПК 65+00даги гидроиншоотида семинар ўтказилди.  
Унда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарорига асосан махсус хизматлар ва туман ирригация бўлимлари бирлаштирилиб, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилганлиги, шунингдек, жорий йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони орқали Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларни ташкил қилиш белгилаб берилганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш ва ариқларни бетонлаштириш муҳим тадбирлар эканлиги таъкидланди.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)