
Йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сон Қонуни, Президентнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон Қарори, 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сон ва 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ВМ-500-сонли қарорлар мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек, семинар сўнггида сувни ҳисоб-китобини аниқ юритиш, гидроиншоотни ҳамиша ишчи ҳолатда сақлаш топшириқлари берилди.
Маълумот ўрнида: ушбу канал бош иншооти 1970 йилда қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 40 м³/секундни ташкил қилади; канал Урганч ва Янгибозор туманларининг 23000 га ер майдонларини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






