QR-код адреса статьи


“ДАРЁЛИК АРНА” КАНАЛИ ГИДРОИНШООТИДА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Урганч тумани “Дарёлик Арна” канали бош гидроиншоотида УПРАДИК бошқармасининг инженер-техниклари, инспекция ҳамда Шовот-Қуловот ИТБ мутахассислари иштирокида вилоятдаги гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, ҳукумат қарорлари ва фармонлари ижроси ҳамда сувдан самарали фойдаланиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сон Қонуни, Президентнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон Қарори, 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сон ва 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ВМ-500-сонли қарорлар мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек, семинар сўнггида сувни ҳисоб-китобини аниқ юритиш, гидроиншоотни ҳамиша ишчи ҳолатда сақлаш топшириқлари берилди.
Маълумот ўрнида: ушбу канал бош иншооти 1970 йилда қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 40 м³/секундни ташкил қилади; канал Урганч ва Янгибозор туманларининг 23000 га ер майдонларини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish