ГИДРОМЕТРЛАРИМИЗ ЯНГИ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ ЭГАЛЛАДИЛАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 9 июнь куни “Замонавий сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланиш” мавзусидаги беш кунлик амалий ўқув-тренинг якунига етди. Аввал хабар берилганидек, ушбу тренинг 5 июнь санасидан Хоразмнинг гидрометрларига замонавий сув ўлчаш вертушкасини қўллаш бўйича 5 кунлик дастур асосида ташкил этилган эди. 

Семинар-тренинг якуни билан унинг иштирокчиларига «Узбекгидроэнерго» АЖ бош гидрометри, тренер Абдураззоқ Қўзибоев томонидан сертификатлар топширилди. 

Ушбу семинар-тренингдан олган янги билим ва эгаллаган касбий маҳорат иштирокчиларнинг келгусидаги фаолиятида қўшимча куч ва ғайрат бағишлаб, ҳамда иш жараёнини янгича ёндашув асосида олиб боришига хизмат қилишига ишонамиз.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)