Бугун, 9 июнь куни “Замонавий сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланиш” мавзусидаги беш кунлик амалий ўқув-тренинг якунига етди. Аввал хабар берилганидек, ушбу тренинг 5 июнь санасидан Хоразмнинг гидрометрларига замонавий сув ўлчаш вертушкасини қўллаш бўйича 5 кунлик дастур асосида ташкил этилган эди.
Семинар-тренинг якуни билан унинг иштирокчиларига «Узбекгидроэнерго» АЖ бош гидрометри, тренер Абдураззоқ Қўзибоев томонидан сертификатлар топширилди.
Ушбу семинар-тренингдан олган янги билим ва эгаллаган касбий маҳорат иштирокчиларнинг келгусидаги фаолиятида қўшимча куч ва ғайрат бағишлаб, ҳамда иш жараёнини янгича ёндашув асосида олиб боришига хизмат қилишига ишонамиз.