
Жорий йилнинг 5 июнидан 9 июнига қадар Хоразмнинг сув хўжалиги соҳа мутахассисларига “Замонавий сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланиш” мавзусидаги беш кунлик амалий ўқув-тренинг курси олиб борилмоқда. Ушбу тренингда замонавий сув ўлчаш ускунасининг афзаллиги, қулайлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисида тақдимотлар берилиб борилиб, сув объектларига ташриф буюрилиб амалда сув ўлчаш ишларини бажариш ҳам олиб борилмоқда.Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бириктирилган тренер, бош гидрометр Жахонгир Балтаевдан тренинг хақида кўпроқ маълумотлар олиш учун суҳбатлашдик. 






