Жорий йилнинг 5 июнидан 9 июнига қадар Хоразмнинг сув хўжалиги соҳа мутахассисларига “Замонавий сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланиш” мавзусидаги беш кунлик амалий ўқув-тренинг курси олиб борилмоқда. Ушбу тренингда замонавий сув ўлчаш ускунасининг афзаллиги, қулайлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисида тақдимотлар берилиб борилиб, сув объектларига ташриф буюрилиб амалда сув ўлчаш ишларини бажариш ҳам олиб борилмоқда.Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бириктирилган тренер, бош гидрометр Жахонгир Балтаевдан тренинг хақида кўпроқ маълумотлар олиш учун суҳбатлашдик.
- Мазкур тренинг “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида ташкиллаштирилган бўлиб Хитойнинг “Kaifeng Instruments Co. Ltd.” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “MGG/KL-DSV” русумли кўчма электромагнит сув тезлигини ўлчаш ускунасини ишлатиш ўргатилмоқда. Тренингга туман ирригация бўлимларидан жалб этилган 25 нафар мутахассислар иштирок этиб билимларини оширмоқда. Уларга кофе-брейк ва тушкил ташкиллаштирилган - дейди бош гидрометр Жахонгир Балтаев.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати