Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад бўлғуси мутахассислар сув ресурсларини бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш, замонавий ирригация технологиялари, суғориш тизимларининг фаолияти ҳамда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш бўлди.
Ташриф давомида талабаларга Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Ш.Курязов томонидан сув тежайдиган суғориш технологиялари, хусусан, мазкур пахта экин майдонининг 15 гектар қисмига жорий қилинган томчилатиб суғориш тизими ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, қурилма ишлаш механизми, сувнининг 40-50 фоизигача тежашга, ҳосилдорликни оширишга ва ҳудудни қурғоқчиликдан ҳимоя қилишга қандай ёрдам бериши батафсил тушунтирилди.
Талабалар учун бу ташриф уларнинг назарий билимларини реал ишлаб чиқариш билан таққослаш учун ажойиб имконият бўлди.
Улар орттирган тажрибаларини келажакдаги тадқиқот лойиҳалари ва профессионал фаолиятида қўллашлари мумкин бўлади.
Шубҳасиз, илм-фан сайёрамизнинг барқарор келажаги учун мамлакатларни бирлаштиради.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





