Туямўйин гидроузели: Сув хавфсизлигини таъминлаш йўлида муҳим қадамлар

Bosh sahifa / Axborot xizmati
"Туямўйин гидроузели" комплекси минтақанинг энг муҳим гидротехник иншоотларидан бири бўлиб, у 4 та сув омбори ва 20 дан ортиқ йирик объектларни қамраган.
Ҳозирда комплексдаги иншоотларнинг ишлаш муддатини узайтириш, сув етказиб бериш самарадорлигини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда; маълумотлар ва назорат-ўлчов асбобларидан олинадиган ҳисоботлар асосида таъмирлаш ишлари тизимли равишда режалаштирилган.
Айни дамда бошқарма тасарруфидаги ўзан гидроузели, муҳандислик ҳимоя дамбалари, дюкер шлюз регулятори, "Капарас", "Султон Санжар" ва "Питнак арна" каби муҳим иншоотларда, шунингдек, ўнг қирғоқ участкалари ва автогаражида таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Техник ишлар билан бир қаторда соҳа ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш ҳам устувор йўналиш ҳисобланади.
Ишчиларнинг дам олиш ва маиший шароитларини таъминлаш мақсадида улар махсус кийимлар, маиший техникалар билан таъминланди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)