ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР!

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ҳашар — халқимизнинг кўп асрлик миллий қадрияти ва бирдамлик рамзи. Бу анъана нафақат атроф-муҳитни ободонлаштириш, балки жамиятда меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу хайрли тадбирга ўз ҳиссасини қўшган ҳолда Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳам Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида кенг кўламли ҳашарлар ташкил этилмоқда.
Мазкур ободончилик тадбирлари “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғоясига ҳамоҳанг равишда ўтказилмоқда.
Ҳашарлар доирасида сув хўжалиги объектлари атрофидаги ҳудудлар ўт-ўланлардан тозаланиб, ташкилотлар маъмурий бинолари таъмирланмоқда.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)