Унда тизим ташкилотлари мутахассислари, мазкур участка бошлиғи ва ишчи-хизматчилари ҳамда туман фермер хўжаликлари вакиллари қатнашди.
Семинарда объект фаолияти, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда режа-кўрсаткичлар ижроси бўйича амалдаги ҳолат муҳокама қилинди.Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси ҳамда Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.
Маълумот ўрнида: ушбу насос станцияси 1998 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 3 агрегатга эга. “Қораянтоқ” каналидан сув олиб, “Огаҳий” ҳудудининг 316 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





