QR-код адреса статьи


“ҚОРАЯНТОҚ” СУҒОРИШ НАСОС СТАНЦИЯСИДА ОБЪЕКТ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги “Қораянтоқ” насос станциясида семинар ўтказилди. 
Унда тизим ташкилотлари мутахассислари, мазкур участка бошлиғи ва ишчи-хизматчилари ҳамда туман фермер хўжаликлари вакиллари қатнашди.
Семинарда объект фаолияти, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда режа-кўрсаткичлар ижроси бўйича амалдаги ҳолат муҳокама қилинди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси ҳамда Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.

Маълумот ўрнида: ушбу насос станцияси 1998 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 3 агрегатга эга. “Қораянтоқ” каналидан сув олиб, “Огаҳий” ҳудудининг 316 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish