
Семинарда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар хусусида, шунингдек, истеъмолчилар томонидан мазкур технологияларни жорий этишда онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “suvkredit.uz” электрон тизими ҳамда “agrosubsidiya.uz” платформалари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





