Жумладан, ҳозирда Янгибозор туманидаги “Қиличниёзбой бўйи” ҳамда Қўшкўпир туманидаги “Ўрта ёп” хўжаликлараро коллекторларида махсус техникалар ёрдамида ўзанни тозалаш ишлари бажарилмоқда.
Жорий йилда вилоятимизда 1 110 км узунликдаги хўжаликлараро коллекторларида тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ишлар қизғин олиб борилмоқда.
Хусусан, бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан коллекторларнинг 115 км.дан ортиқ қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди.Амалга оширилаётган тадбирлар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





