Аввал хабар берганимиздек, Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 апрелдаги 04-01-84-сонли йиғилиш баёнига асосан Давлат дастурига киритилган сув хўжалиги объектларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳозирда Янгибозор туманидаги “Қиличниёзбой бўйи” ҳамда Қўшкўпир туманидаги “Ўрта ёп” хўжаликлараро коллекторларида махсус техникалар ёрдамида ўзанни тозалаш ишлари бажарилмоқда.
Жорий йилда вилоятимизда 1 110 км узунликдаги хўжаликлараро коллекторларида тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ишлар қизғин олиб борилмоқда.
Хусусан, бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан коллекторларнинг 115 км.дан ортиқ қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди.
Амалга оширилаётган тадбирлар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати