QR-код адреса статьи


Суғориш ишларида сув тежовчи технологияларни қўллаш сув танқислигини олдини олишда аҳамиятлидир

Хоразм вилояти Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича бош мутахассиси Ш.Қурязов томонидан семинар ўтказилди. Унда муассаса масъуллари ҳамда туман фермерлари иштирок этишди.
Семинарда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар хусусида, шунингдек, истеъмолчилар томонидан мазкур технологияларни жорий этишда онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “suvkredit.uz” электрон тизими ҳамда “agrosubsidiya.uz” платформалари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish