НАСОС СТАНЦИЯСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
2025 йил 18 апрель санасида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари томонидан Боғот туманидаги “Боғот ОПВ” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, станцияларни таъмирлаш ҳамда объект атрофидаги ер майдонларда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди ҳамда режадаги топшириқлар юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, ишчи-ходимлар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1054-сонли Қонуни мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)