ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИК

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Президентимизнинг жорий йил 2 апрелдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасидаги “Йўл харитаси” ижроси бўйича Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалида амалга оширилаётган илмий ва амалий жараёнлар билан танишилди.
Ҳозирда Япониянинг Нагоя миллий тадқиқот университети ҳамда Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари ҳамкорлигида глобал иқлим ўзгариши шароитига мос - шўрга ва қурғоқчиликка чидамли шоли навларини яратиш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида бажариладиган ишларнинг бориши ва келгусида кутилаётган натижалар бўйича Хоразм вилояти ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Машарипов ҳамда илмий маслаҳатчиси, профессор Б.Матёқубовлар иштирокида Япониянинг Нагоя миллий тадқиқот университети олимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Ҳозирда Хоразм вилояти станциясида Япониянинг 5 та ва маҳаллий 2 та шоли навини илмий асосда синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, мулоқот давомида сув ва ресурс тежамкорлигини таъминловчи “Шолини сеялка билан экишда сув тежамкорлигини таъминлаш ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусида тавсиянома тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)