
Мамлакатимизда, жорий йил сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилиниб, ҳудудларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида ариқларни бетонлаш ишларига жиддий ёндашилмоқда. Шу жумладан, Хоразм вилоятида 2023-2024 йилларда кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича жами 1492 км режалаштирилган, шундан ҳозирда 396 км бетонлаштирилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ишчи-гуруҳи бугун "Тозабоғ" МФЙнинг "Муқимий" кўчасидан оқиб ўтувчи ариқнинг 0,5 км қисмини бетонлаштириш ишларини кузатиб, олиб борилган ишлар билан танишди.
